Тест синовларидаги эътирозлар ва қоидабузарликлар

Matn7-avgust, 2019, 15:411 daqiqa0 koʻrish

​​Тест синовларига оид айрим фикрлар:

• Кимё фани бўйича саволлар юзасидан жуда кўп эътирозлар келиб тушмоқда. Агар 1-2 киши ёзганда ҳам эътибор бермаса бўларди, лекин эътирозлар сони анчайин кўплиги сабабли, уларда жон бор, деб ҳисоблаш мумкин. Бу бўйича ДТМ мутахассисларига эътирозларни етказдим, ҳозирда бу ҳолатни ўрганишаётган экан, тез орада расмий муносабат кутиб қоламиз;

• бугун Қарши шаҳридаги тест синовларида биология фани бўйича саволлар китоби расмга (ёки видеога) олиниб, тарқатилгани маълум бўлган. Саволлар китоби ўтган галгидек айни тест жараёнида тарқатилганми ёки абитуриент ўзи билан олиб кирган телефонга расмга олиб, тестдан кейин тарқатганми, ҳозирча аниқ эмас. Бу бўйича ҳам текширув олиб борилаётган экан. Расмий муносабат кутиб қоламиз.

• Ўтган галги ҳолатда қандай қилиб, тест жараёнларида интернетдан фойдалана олганлиги ҳақидаги саволларимизга ҳам ҳозирча жавоб олмадик. Тез орада бу бўйича батафсил маълумот эълон қилинишини сўраймиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek