Кимё ва биологиядан миллий сертификат учун рўйхатга олиш
⚡️Абитуриентлар диққатига: кимё ва биология фанлари бўйича талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
👨🏻💻 Бугун, 3 март кунидан бошлаб Миллий тест тизими доирасида кимё ва биология фанлари бўйича талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.
📆 Талабгорларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.
🖥 Мазкур хизмат “Milliy sertifikatlar” бўлимида жойлашган бўлиб, шу ердан тегишли фан (кимё ёки биология) ни танлаган ҳолда тест синовига ариза бериш мумкин.
⏳ Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга сертификат берилади.
✅ Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМга кириш тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.
👉 @xushnudbek 👈

