Akfa universiteti yangi kampusi uchun yer sotib olgani haqida

Matn2-mart, 2021, 12:181 daqiqa0 koʻrish

Akfa университети ўзининг янги кампуси қурилаётган ер майдони ҳақида маълумот берди

Аввалроқ Қибрайда 25 гектар майдонга қурилиши режалаштирилаётган иккинчи университет - AKFA University экани, улар ерни бошқа бир тадбиркордан сотиб олгани ҳақида ёзгандик. Шундан сўнг, иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров ўз каналида университет томонидан ер олиниш жараёнига оид ўринли саволлар берди.

Мазкур саволларга университет маъмуриятидан изоҳ сўрадик.

Маълум қилинишича, Қибрай туманидаги ер майдони ва ундаги бино-иншоотлар 2011 йилдан бери парранда етиштириш фаолияти билан шуғулланиб келган “Тошкент Парранда” масъулияти чекланган жамиятидан сотиб олинган.

Университет "Тошкент Парранда" корхонасига тегишли мулкни босқичма-босқич сотиб олмоқда. Биринчи босқичда 10 гектар майдонда жойлашган мулк сотиб олинди. "Тошкент Парранда" товуқхоналарини бошқа ерга кўчириб бўлгач, мулкнинг қолган қисмини сотиб олиш бўйича икки томоннинг ўзаро келишуви мавжуд.

Нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектини сотиб олиш бўйича келишув Ўзбекистон қонунчилиги асосида расмийлаштирилган.

«АКФА Университети маъмурияти оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва жамоатчилик учун очиқлигини маълум қилади ва олий таълим муассасаси фаолиятига оид исталган саволга жавоб беришга тайёр», - дейилади университет хабарида.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek