Биологиядан миллий сертификат пулини қайтариш тартиби
Биологиядан миллий сертификат пулини қайтариш бўйича
2021 йил 10 июнь куни биология фанидан миллий сертификат учун ўтказилган тест синови натижалари бекор қилиниб, талабгорларнинг тўлаган пуллари қайтарилиши эълон қилинганди.
Пулини қайтармоқчи бўлганлардан аризалар http://tq.dtm.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.
ДТМ берган хабарга кўра, пулни қайтаришни сўраб ҳозирга қадар жами 1002 та, шундан 897 та онлайн ва 105 та ёзма ариза келиб тушган. Уларнинг 865 нафарига тўлов тўлиқ қайтарилган.
137 нафарида эса талабгор томонидан пластик карта рақами ёки банк реквизитлари хато киритлганлиги сабабли тўловлар ўтказилган тўловлар қайтиб келган.
Ҳозирда мазкур 137 нафар талабгорнинг маълумотлари (пластик карта рақами ва банк реквизитлари) га аниқлик киритиш ва тўловни тўлиқ қайтариш учун талабгорлар билан телефон орқали боғланиб чиқилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈



