Чилонзордаги кўп қаватли уйда газ портлаши содир бўлди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0
Чилонзордаги уйнинг кириш қисмида портлашдан кейинги вайронагарчиликлар
Кўп қаватли уйнинг деразалари шикастланган ташқи кўриниши
Уй ичидаги вайрон бўлган конструкциялар ва шикастланган эшиклар

⚡️ Чилонзордаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлди

ФВВнинг хабарига кўра, 3 октябрь тунги соат 22:13 да Чилонзор туманининг 7-кварталида жойлашган 59-уйнинг 36-хонадонида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши (портлаш) содир бўлган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун ФВВнинг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.

Уй аҳолиси орасида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. Бир нечта квартирага зарар етган, дераза ва эшиклар шикастланган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Уйи шикастланган 17 нафар фуқаро вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek