Тошкентда ВГИК филиали очилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom1 daqiqa0tahrirlangan
Азиз Абдуҳакимов ва Ольга Ярилова ВГИК Тошкент филиали очилишида лента кесмоқда
Ольга Ярилова саҳнада нутқ сўзламоқда, икки ёнида Азиз Абдуҳакимов ва Фирдавс Абдухолиқов ўтирибди
Фирдавс Абдухолиқов ва Владимир Малышев қўл бериб кўришмоқда

Ўзбекистонда яна бир хорижий ОТМ филиали очилди

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтди. Олийгоҳ Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Ольга Ярилова, ВГИК ректори Владимир Малышев ва бошқа киномутахассислар иштирокида очилди.

Филиал ҳозирча «драматургия» ва «кинопродюсерлик» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайди. Кейинги йилдан йўналишлар кенгайиши айтилмоқда.

Ўзбекистонда кино соҳасига ихтисослашган таълим даргоҳи очилгани албатта яхши хабар.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek