Тошкентда МГИМО филиали иш бошлайди

Matn11-fevral, 2019, 20:511 daqiqa0 koʻrish

​​Яна бир хорижий ОТМ филиали иш бошлайди!

Жорий йилнинг сентябрь ойидан Ўзбекистонда Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) филиали иш бошлайди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Абдужаббор Абдувоҳидовнинг мамлакатимизга Москва давлат халқаро муносабатлар институти делегациясига бошчилик қилиб келган мазкур олий таълим муассасасининг проректори Артём Малгин билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда баҳорда Тошкент шаҳрида "МГИМО" битирувчиларининг V Халқаро форумини ўтказиш ва институт филиалини очиш билан боғлиқ амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

«МГИМО»нинг Тошкент филиали жорий йилнинг сентябрь ойидан бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича тўлақонли фаолият кўрсата бошлаши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун. МГИМО QS халқаро рейтингида 355-ўринда қайд этилган, яъни TOP-500 га киритилган. Лекин негадир THE ҳамда ARWU халқаро рейтингида МГИМО ҳатто TOP-1000 таликка ҳам киритилмаган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek