Тиббиёт ОТМларида ўқишни кўчириш натижалари кутилмоқда
Тиббиёт ОТМларидаги “ички перевод” масаласида
Тиббиёт олийгоҳларида ўқийдиган талабалардан ички “перевод” жавоблари қачон чиқади, деган саволлар кўплаб келиб тушмоқда.
Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, мазкур масала бўйича менда бирор маълумот йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъулларига бир неча бор мурожаат қилганман, ҳозирча якуний жавоблар қачон чиқишини айтишмади.
ССВ матбуот хизмати берган хабарга кўра, transfer.edu.uz сайти орқали вазирлик тизимидаги 11 та тиббиёт ОТМга талабалар ўқишини кўчириш бўйича 2 968 та ариза келиб тушган.
Жумладан, мос ва турдош йўналишлар бўйича 1 442 та, нотурдош йўналишлар бўйича 382 та ва бошқа ОТМлардан 1 048 та ариза келиб тушган.
“Жорий йил тиббиёт олийгоҳларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаат келиб тушган. Шу боис мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни бироз вақт талаб қилмоқда. Ушбу амалиёт натижалари яқин кунларда эълон қилинади”, - дейилади ССВ хабарида.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 4
