Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизини айиқ қафасига ташлади

Foto29-yanvar, 2022, 11:001 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Кеча Тошкентда ғалати ҳодиса бўлган. Аллақачон эшитишга улгургандирсиз.

Бир аёл ўзининг 3 яшар қизчасини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқнинг вольерига (қафас) 5метр баландликдан ташлаб юборибди (атайлабми ёки эҳтиётсизликданми, ҳозирча номаълум).

Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи тушиб кетган қизчанинг олдига борган, ҳидлаб кўрган ва индамасдан яна ортига қайтиб кетган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни тезда ички хонага олиб киришган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, аёл ҳибсга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, қизалоқ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. У дастлаб енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, шифокорлар назоратида.

Хуллас, одамгарчилиги бор ҳайвон ҳамда ҳайвонгарчилиги бор “одам” воқеаси.

👉 @xushnudbek 👈

  • 😱 4614
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek