Саида Мирзиёева Дубайдаги Бутунжаҳон аёллар форумида қатнашади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Жорий йилнинг 16-17 февраль кунлари Дубайда Бутунжаҳон аёллар форуми бўлиб ўтади. Ушбу Форумда дунёнинг бир қатор нуфузли шахслари маърузачи сифатида қатнашади.

Жумладан, маърузачилар орасида Жаҳон банки Президенти Дэвид Р. Малпасс, Халқаро валюта фонди ижрочи директори Кристалина Георгиева, АҚШ Президентининг маслаҳатчиси Иванка Tрамп (Трампнинг қизи), Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, ҳозирда Бирлашган қироллик Парламенти аъзоси Tереза Mэй ҳам бор.

Шу жумладан, Дубай амирлиги шайхи Mанал бинт Mуҳаммад бен Рашид Aл Mактум зоти олиялари таклифига биноан Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Mирзиёева ҳам форумда иштирок этади ва юртимизда гендер тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маъруза қилади.

https://globalwomensforumdubai.com/manal-bint-mohammed-welcomes-world-leaders-and-experts-to-global-womens-forum-dubai-2020/

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek