Самарқандда журналист ва блогерлар учун тренинг бошланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Самарқанддаги тренингда маърузачи журналист ва блогерларга ОАВ қонунчилиги ҳақида сўзлаб бермоқда

Масс-медиа фонди ва ЕХҲТнинг «Ўзбекистонда ОАВни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» қўшма лойиҳаси доирасида журналист ва блогерлар профессионал саводхонлигини ошириш мақсадида Самарқандда 2 кунлик тренинг бўлиб ўтмоқда.

Иштирокчилар учун интерактив форматда ОАВ соҳасидаги миллий ва хорижий қонунчилик, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ошкор этилаётган маълумотларнинг ижтимоий аҳамияти, кофеденциаллик масалалари тўғрисида долзарб маълумотлар тақдим этилади.

⚡️Эслатиб ўтамиз, ҳозирда қуйидаги тренинглар учун иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этмоқда:

◾️ Навоий — 5-6 ноябрь;
◾️ Бухоро — 8-9 ноябрь;
◾️ Қарши — 15-16 ноябрь;
◾️ Термиз — 18-19 ноябрь.

Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг:

https://forms.gle/T8oShSUdc1ATNyWPA

Батафсил маълумот учун:
@massmediainfo

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek