Сенатор Фармон Тошев газ ва свет муаммоларини танқид қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo5 daqiqa0

Сенатор Фармон Тошев аҳолини қийнаётган газ-свет масаласига тўхталди.

«Масъуллар бизга ваъда беришганди, "умуман свет ўчмайди, ҳамма нарса етади, ҳамма нарса коммунизм бўлади", деб. Лекин унақа бўлмади. Ҳар куни ўчяпти, ҳатто шаҳарда турсам ҳам, меникида ҳам ўчади. Халққа нима деймиз биз ҳар кун, уларни алдайверсак, алдайверсак, охири яхши бўлмайди», - деди сенатор.

Бу масала бўйича Сенат раиси Танзила Норбоева ҳам ўз фикрини билдирар экан, ижтимоий тармоқларни кузатаётганини, минглаб одамлардан худди шу каби саволлар тушаётганини айтиб ўтди ва тез орада бу масала жиддий ўрганиб чиқилишига ваъда берди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek