Энергоресурслар нархларини ошириш бўйича қарор лойиҳаси
Manba:davletovuz
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳукуматининг энергоресурслар нархларини оширишга доир қарор лойиҳаси айланиб юрибди. Унга кўра, нархлар ошиши қуйидагича юз беради:
А-80 — 4000 сўм;
А-91 — 4500 сўм;
Дизель ёқилғиси — 4800 сўм;
Аҳолининг алоҳида қатламлари учун ҳар ойда 66 минг 700 сўм миқдорида компенсация тўланади.
Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергияси бўйича битта абонент учун истеъмол миқдорининг базавий нормасини белгилаш кўзда тутилаяпти. Бу эксперимент тариқасида Юнусобод туманида ўтказилади.
Унга кўра, бир абонент (жисмоний шахс) ойига 300 кВт/соат электр энергияси ҳамда шахсий уй-жойда иситиш мавсумида 1000 куб газ белгиланмоқда. Бу лойиҳа, бекор бўлиши, умуман бошқача қабул қилиниши ҳам мумкин.
