Ноҳақ бўшатилган мактаб директори лавозимига тикланди

Matn4-oktabr, 2018, 11:111 daqiqa0 koʻrish

Ноҳақ бўшатилган мактаб директори ўз лавозимига тикланди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимидан ноҳақ ишдан бўшатилган Нурия Семмари лавозимига тикланди.

2018 йилнинг август ойи сўнгида Халқ таълими вазирлигининг “Устоз овози” виртуал инспектор тизимининг телеграмм ботига ушбу мактаб битирувчилари, ҳозирда Россияда ва Жанубий Кореяда истиқомат қилувчи Гусейн Наджафов ва Оксана Кимлар мурожаат қилдилар.

Улар ўз мурожаатларида тажрибали, ўз ишининг устаси ва маҳоратли педагог, 31-сонли умумтаълим мактаби директори Нурия Семмари эгаллаб турган лавозимидан ноҳақ ишдан олингани ва Халқ таълими вазирлигидан ушбу ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқишни сўраган эдилар.

Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати ходимлари ушбу мурожаатларни ўрганиб чиқдилар ва Нурия Семмари 31-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимидан ноҳақ бўшатилгани аниқланди.

Шундан сўнг эса, Нурия Семмари директорлик фаолияти давомида самарали ишлагани ва юқори натижаларга эришганини инобатга олган ҳолда вазифасига қайтарилди.

ХТВ Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek