Баҳодир Пўлатов Сурхондарёдаги режалар ҳақида интервью берди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Manba:davletovuz

​​Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов интервью берибди:

Интервьюнинг айрим жиҳатлари:

Сурхондарё юртимизнинг бошқа ҳудудларида учрамайдиган бир қатор ўзига хосликларга эга. Энг муҳимидан бошлай, вилоят аҳли мард ва танти. Гапини очиқ, истилоҳасиз айта олади. Қадрлаганни қадрлайдиган эл. Самимиятни яхши кўради.

Сурхон элининг чинакам меҳрини қозонган собиқ вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан кечган суҳбатимизда у киши шундай деганди: “Воҳадаги катта ишларнинг замирида, аввало, шу ердаги фидойи, ватанпарвар, меҳнаткаш инсонларнинг заҳматли фаолияти мужассам”. (Собиқ ҳоким янги ҳоким томонидан қораланмаган камдан-кам ҳолатлардан бири).

Сурхон адабий муҳити ҳақида: Эл биринчи навбатда, ўзининг улуғ фарзандларини ҳурматлашни билиши керак. Бойсунда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев, Шерободда академик рассом Рўзи Чориев, Олтинсойда эса Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод уй-музейларини ва хотира боғларини барпо этишни мақсад қилганмиз.

Афғон бозори учун иштиёқ катта:

Термиздаги “Карго” логистика маркази ҳудудида эркин иқтисодий зона барпо этиш ниятимиз бор.

Россиялик ишбилармонлар ҳамкорлигида Бойсун туманида лойиҳа қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ бўлган, йилига 4 миллиард куб метр газни қайта ишлаш, 289 минг тонна полипропилен, 211 минг тонна полиэтилен ва 293 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуасини қуриш ишлари олиб бориляпти.

Ҳокимдан иқтибос:

Хожа Самандар Термизийнинг “Дастур ул-мулук” асарида келтирган бир ҳикмат уч асрдан бери исботини топиб келяпти: “Агар паст, хасис, бойликка, пул, мол-дунёга ўч одамларга мансаб супасидан жой бериш кўпайса, давлат тушкунликка юз тутади, яъни ўз қувватини йўқота бошлайди. Бинобарин, ақлли одамлар айтадиларки, давлатнинг ҳалокати, емирилиши паст, очкўз кишиларнинг мансаб шоҳсупасига кўтарилишидан бошланади”.

  • ❤ 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek