Erkinjon Turdimov o'z xizmat vazifasiga qaytmoqda
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов тез фурсатда (таътилдан сўнг) ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришиши маълум қилинди. Биздаги маълумотларга кўра, эртага вилоят ҳокими Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этади.
Бунгача ижтимоий тармоқларда Эркинжон Турдимовнинг соғлиғи ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Аммо бу миш-мишлар асоссиз эканлиги ҳақида раддия берилганди.
Айтганча, бугун «Америка овози» нашри мухбири Навбаҳор Имомованинг вилоят ҳокими билан интервьюси эълон қилинди. Суҳбат чоғида Эркинжон Турдимов кўплаб мавзулардаги саволларга жавоб берган, жумладан қуёш энергетикаси соҳасида Ўзбекистонда иш бошлашни режа қилган Канаданинг SkyPower Global компанияси ҳақида ўз шахсий фикрини билдириб, бу компанияни Ўзбекистонга кириб келишини нотўғри деб ҳисоблашини маълум қилган.
👉 @xushnudbek 👈




