Давлат стипендияларини тайинлашдаги муаммолар
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Архивдан, июль ойида эълон қилинган пост 👆
Шу кеча-кундузда талабалар учун Президент стипендияси ва бошқа номли давлат стипендиялар ғолиблари номи эълон қилинди. Афсуски, кўп нарса ўзгармаганга ўхшайди. Чунки шикоят ва норозиликлар аввалги йиллардагидек, кўп янграмоқда. Ҳа, тўғри, йиқилган курашга тўймайди, мағлуб бўлганлар аксарият ҳолатда норози бўлишига кўникиб қолганмиз. Аммо уларнинг норозилиги асосли бўлсачи? Қўлида барча тегишли ҳужжатлари бўлсачи? Шунда ҳам уларни аламидан ёзаётганга чиқарамизми?
Имконини топиб, ана шундай шикоятлардан айрим намуналарни эълон қилишга ҳаракат қиламан.
Билмадим, билмадим... Бу тизим қачон "одам" бўларкин-а?! Ишонаман, оз қолди... Жуда оз қолди... Узун ташланган арқон барибир бир кунмас бир кун, албатта тортилади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
