Наманганда ноқонуний таълим муассасаси фаолияти тўхтатилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Ноқонуний фаолият олиб бораётган нодавлат таълим муассасаси фаолияти тўхтатилди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Наманган вилоятида олиб борилган ўрганишлар давомида “Зиё илм” нодавлат таълим муассасаси ноқонуний фаолият олиб бораётганлиги аниқланди. Ушбу нодавлат таълим муассасаси лицензия олмасдан, лицензияни қалбакилаштирган ҳолда фаолият олиб бораётганлиги маълум бўлган ва унинг фаолиятига чек қўйилган.
«Ҳурматли тадбиркорлар, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасида Сизларга берилаётган имкониятлардан фойдаланишни ва фаолиятингизни қонуний олиб боришни сўраймиз, акс ҳолда, лицензиясиз фаолият олиб бораётган ташкилотларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилишини эслатиб ўтамиз», - - дейилади инспекция хабарида.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сонли қарорига асосан лицензия бериш жараёни Давлат хизматлари агентликлари орқали ташкил этилган ҳамда топшириладиган ҳужжатлар сони 4 тага қисқарган, лицензия бериш 10 кун ичида расмийлаштирилиши зарурлиги белгиланган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ



