Газ ва электр энергияси учун нархлар ошмайдиган бўлди

Matn3-iyun, 2019, 11:271 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Табиий, суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар ошмайдиган бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сон қарорига асосан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархлар оширилиши белгилаб қўйилган эди.

Олинган маълумотларга кўра, нархлар ошмайдиган бўлди. Сабаби 2019 йил 31 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори имзоланди.

Мазкур қарор билан 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий газ учун тарифлар, суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун нархларнинг оширилиши бекор қилинди.

Ҳозирча мазкур қарор очиқ манбаларда, хусусан LexUz порталида ҳали эълон қилинмагани учун нархлар қанча вақтгача ошмаслиги ҳақида аниқ билмадим. Мазкур қарор билан соҳага оид бошқа янгиликлар ҳам борлигини айтишмоқда, лекин айнан қанақа янгиликлар эканлиги ҳозирча номаълум. Қарор расман эълон қилинса, яна қўшимча хабар беришга ҳаракат қиламиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek