Халқ демократик партиясида раҳбарият ўзгарди

Matn2-iyun, 2019, 14:292 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Таълимдан сиёсатга, сиёсатдан таълимга

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Хотамжон Кетмонов ишдан кетибди.

Унинг ўрнига таълим тизимида ишлаётган, аниқроғи НамДУ ректори бўлиб турган Улуғбек Иноятов ХДП партиясига раис этиб сайланибди.

Хотамжон Кетмонов эса аксинча таълим тизимига ўтибди, яъни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланибди.

Хуллас, бу ўзгаришларни кўриб, болалигимизда севиб ўйнаган бир ўйин эсимга тушиб кетди:

Оқ теракми, кўк терак,
Биздан Сизга ким керак...

Айтганча, бир пайтлар Улуғбек Иноятов 5 йил Халқ таълими вазири бўлиб ишлаган ва Президентнинг қаттиқ танқиди остида ишдан олинганди. Хусусан, у ҳақида давлат раҳбари шундай деганди:

«Кўп раҳбарларни алмаштиряпмиз. Кеча шунча тажрибаси бор Иноятовни ишдан олиб ташладим.

Тарихда бунақаси бўлмаганди. Бутун жамоаси билан алмаштирдим. Бўлим бошлиқлариниям ишдан олишга кўрсатма бердим. Чунки у эски одам. Бир ярим йил ишлаб, бирорта таклиф бермади.

Тизимда коррупция, мактабларда коррупция бўлиб кетган. Тошкент шаҳридаги аҳволга маймунлар йиғлайди», - деганди Шавкат Мирзиёев.

«Эски замоннинг одами» дея таърифланган инсон бугун партия раҳбари. Мабодо ўтган сайловлардаги тенденция давом этса ва у 2021 йилгача ишлаб турса, ким билсин, партия раҳбари сифатида Президентликка номзоди ҳам қўйилар балки...

Хуллас, қизиқ ўзгаришлар бўляпти. Яқинда «Миллий тикланиш» партиясида раис ўзгарган эди. ЎзЛиДеп раҳбари эса ўтган йили августда алмашганди. Раҳбарлари алмашмаган фақат «Адолат» ҳамда Экологик партия қолди. Яқин кунларда улар ҳам алмашиб қолса, не ажаб.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek