Ўзбекистонда илк марта Президент сайловларида теледебат бўлди
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0Кеча илк марта Президент сайловларида теледебат бўлиб ўтди. Кеча имконим бўлмай кўра олмагандим, бугун теледебатнинг ёзиб олинган версиясини МТРКнинг UZTV иловаси орқали томоша қилдим. Теледебатда номзодларнинг вакиллари иқтисодиётни бошқаришда давлат иштироки ҳақида ўз позицияларини илгари суришди.
Албатта, биринчи марта ўтказилаётган теледебат жудаааа унақа АҚШдаги дебатлар каби қизғин ва муросасиз кечгани йўқ. Лекин хайриятки ўта қуруқ ва расмий ҳам бўлмабди. Ҳар ҳолда спикерликка партияларнинг мақсадини моҳиятан тушунадиган одамларни танлашибди.
Умуман олганда қайси соҳада бўлмасин мен бу каби янгиликлар тарафдориман. Бошида балки кўпчилик кутгандай бўлмас, балки зерикарли, балки ҳатто фойдасиз ҳам бўлар. Аммо янгилик сари ташланган қадамнинг ўзи катта нарса. Мана шу биринчи қадам қийин бўлади доим. Бунга куч ва журъат топа олиш керак. Умид қиламанки, кейинги дебатларда спикерлар ҳам, ташкилотчилар ҳам тажриба тўплаб бораверишади ва муҳокамалар ҳам янада қизғин кечади.
👉 @xushnudbek 👈



