Ўзбекистонлик фильми премьераси бўлиб ўтади

Video11-mart, 2022, 14:012 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Негадир бизда кўпчилик чет элда пул ишлаб топиш осон деб ўйлайди. Фикримча, муваффақият сиз яшаётган давлатга унчалик ҳам боғлиқ эмас. “Ўзбекистонлик” фильмида ҳам шунга яқин ғоя илгари сурилган.

Фильм қаҳрамонлари Америкада яшаётган ўзбекистонликлар. Уларда умумий бир жиҳат кўзга ташланади – ҳаммаси олдига мақсад қўйиб, қийин вазиятлардан чиқиб кетиш учун ўзида куч топа олган.

Бу фильм бутунлай бошқа давлат, бошқа муҳит, бошқа одамлар орасида ўзини топиш, ҳаммасини нолдан бошлашни уддалаган одамлар ҳақида.

Фильм премьерасини 12 март куни, MY5 каналида ёки YouTube’да томоша қилишингиз мумкин.

Томоша қилиш учун:
https://www.youtube.com/channel/UC2Rc_tq6i0WzJzOURk69lEA

  • 👍 952
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek