Тест саволлари сони ва максимал баллар камайди

Matn4-iyul, 2018, 15:571 daqiqa0 koʻrish

​​#Абитуриент2018

Хабарингиз бор, жорий йилда тест саволлари сони ҳар бир блокда 36 тадан эмас, балки 30 тадан бўлади.

Бу дегани максимал олиш мумкин бўлган баллар ҳам камаяди.

Илгари энг максимум балл 226,8 бўлган эди, жорий йилдан бошлаб энг максимали 189 балл бўлади.

Бу дегани тахминимча, атиги 100 балл билан 60-70% ОТМларга бемалол кириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, яна бир жиҳатни эътиборга олиш керак.

Ёдингиздами, ўтган йилдан бошлаб қўшимча (оширилган) контракт учун 68 балл тўплаш кифоя эди. Яъни энг юқори баллнинг 30%и.

Энди шу балл ҳам ўзгаради. Сабаби 189 баллнинг 30%и 56,7 балл бўлади. Демак, 56,7 балл тўплаб, исталган ОТМда биринчи йили қимматроқ контракт тўлаб, бемалол талаба бўлиш мумкин.

P.S.: Аммо негадир Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарорида ҳалиям 68,0 балл бўлиб турибди, мутасадди ташкилотлар ушбу қарорнинг шу қисмига ўзгариш киритишни унутиб қўйишган, чамамда.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek