Коллеж ва техникумларга кириш тестлари санаси белгиланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Коллеж ва техникумларнинг кундузги таълими учун тест кунлари маълум бўлди

✅ Коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари 12 ноябрдан 17 ноябрга қадар 2 сменада ташкил қилинади.

1️⃣-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
2️⃣-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.

⛔️ Тест синовлари касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва тарих)дан ўтказилади.

Талабгорларга мутахассислик фанларидан 20 тадан, мажбурий фанлардан эса 10 тадан жами 70 та тест топшириғини ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Максимал балл – 189 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 126 балл), мажбурий фанлар бўйича эса 2,1 баллдан (жами 63 балл) берилади.

❗️Талабгорлар рухсатномаларини ДТМнинг ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

ℹ️ Эслатма: жорий йилда коллеж ва техникумларга СИРТҚИ, КЕЧКИ ва ДУАЛ таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Фақат кундузги шакл учун тест бўлади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek