Абитуриентларга қоралама варақлар ва Чирчиқ ГПИга қабул
Абитуриентларга неча варақ қоралама (черновик) берилади?
ЖАВОБ: Жорий йилдаги тест синовларида табиий ва техник фанлар учун абитуриентларга 2 варақдан (илгари 1 варақ эди) қоралама сифатида бўш қоғоз қўшиб берилади. Бу ҳақида ДТМ масъуллари бугун Адлия вазирлиги ташкил этган брифингда маълум қилишибди.
Чирчиқ давлат педагогика институтига фақат Тошкент вилоятида пропискаси борлар қабул қилинадими?
ЖАВОБ: Йўқ, ундай эмас. Чирчиқ давлат педагогика институтига доимий пропискаси қаерда бўлишидан қатъи назар исталган шахслар абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Буни институт расмийлари ҳам тасдиқлашди.
Маълумот учун, ушбу институтга ҳужжат топшириш учун албатта Чирчиққа келиш шарт эмас, ўзингизга яқин бўлган исталган ОТМга бориб, рўйхатдан ўта оласиз.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
