Talabalar uchun kontrakt to‘lashning yangi tartibi

Matn19-iyun, 2019, 11:331 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️ Талабалар учун:

2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сонли Президент қарорига асосан:

тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилади.

Ҳозирча бунинг тартиби ишлаб чиқилмаган, яъни стипендиясиз шаклда контракт тўлаётган талаба қайси қийматдаги (3, 4 ёки 5лик) стипендияни чегириб қолиш ҳуқуқига эга, ўзи олаётган қийматда бўладими ёки ҳамма учун умумий бир хил миқдор белгиланадими, буниси ҳозирча маълум эмас.

Янги ўқув йили бошлангунга қадар ушбу тартиб тасдиқланиб қолса керак ва шунда яна батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

P.S.: Худди шу тизим ҳақида ўтган йили таклиф бериб, таҳлилий мақола ёзган эдим - https://t.me/xushnudbek/640
Таклифлар амалиётга жорий этилаётганидан хурсандман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek