ЖИДУ ва Темир йўлларга ҳужжат топшириш тартиби эълон қилинди
ЖИДУ ва Темир йўлларга ҳужжатлар фақат ўзида қабул қилинади
#abituriyent
Давлат тест маркази ваниҳоят Телеграмда расмий канал (@rasmiydtm) очибди. Бунгача ДТМ номи билан фаолият олиб борадиган барча каналлар сохталиги ҳақида аввал ҳам баёнот беришганди.
ДТМнинг расмий канали қабулга оид маълумотларни бера бошлади. Улар орасида янги гаплар ҳам бор:
1) учта йўналишни танлаётганда нафақат фанлар кетма-кетлиги мос бўлиши керак, балки таълим тили ҳам бир хил бўлиши шарт. Яъни иккитасини ўзбек тилига, 1 тасини рус тили (евро)га топшириб бўлмайди. Ёки учаласи ҳам ўзбек, ёки учаласи ҳам рус тили бўлиши керак.
2) Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислик институтига ҳужжат топшириш учун фақат ўша ОТМларнинг ўзига (яъни Тошкентга) бориш керак. Хабарингиз бор, қолган ОТМлар учун эса Тошкентга (ОТМнинг ўзига) келиш шарт эмас. ТДЮУ учун исталган тумандаги ДХМга бориш керак, қолган ОТМлар учун исталган ОТМга бориш кифоя.
Нима учун ЖИДУ ва ТошТЙМИга албатта ўзига бориш керак?
Биринчидан, ЖИДУнинг қабул тартиби бошқалардан фарқ қилади. Уларда қабул 5 июлгача (15 июль эмас) давом этади, шунингдек, тестгача университетнинг ўзида бирламчи саралаш босқичи бўлади.
Иккинчидан, ТошТЙМИда талабанинг саломатилиги ҳам муҳим, шунинг учун абитуриентлар ҳужжат топширишда тиббий комиссия назоратидан ҳам ўтади.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
