Morgenshtern sovg‘a qilgan Mercedes bojxonasi qanchaga tushadi
Рэпер Моргенштерн Mercedesнинг божхона тўлови қанчага тушади?
Россиялик рэпер Моргенштерннинг «Мерседес»ини ютиб олган бухоролик йигит автомобилни ололмаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак.
Божхона қўмитаси Kun.uzга ушбу автомобилнинг Ўзбекистонга кириб келиши учун қанча тўлов амалга оширилиши кераклигини маълум қилибди.
Қиймати 4 млн рубль (52 000 АҚШ доллари атрофида) бўлган, Mercedes-Benz E-class русумли, 184 от кучига эга, 4 цилиндрли, двигатель ҳажми 2 литр, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, келиб чиқиш сертификатига эга автомобил учун божхона тўловлари қуйидагича бўларкан:
Ушбу «Мерседес» ТИФ TНгa мувофиқ 8703 23 198 1 коди билан таснифланган тақдирда, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан божхона қийматидан 30 фоиз ҳамда двигатель ҳажмининг ҳар бир см3 учун 2,5 АҚШ доллари миқдорда импорт божи, 15 фоиз миқдорда ҚҚС, божхона қийматидан 0,2 фоиз божхона расмийлаштируви учун йиғим, БҲМнинг 120 баровари миқдорида утилизация йиғими ставкалари қўлланиларкан.
Агар машинанинг божхона қиймати 538 млн 713 минг сўмлик сумма асосида божхона тўловлари ҳисобланганда, дастлабки ҳисоб-китобларга асосан ундирилиши мумкин бўлган миқдор 353 млн 801 минг сӯмни ташкил этади. Яъни бухоролик йигит 538 млн сўмлик ўша Мерседесни совға сифатида олиши учун давлатга 353 млн сўм тўлаши керак бўлади.
Агар товарнинг келиб чиқишига доир маълумотларда номувофиқлик тасдиқланса, божхона божининг ставкаси икки баравар орттирилган ҳолда ҳисобланаркан. Бунда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, божхона тўловларининг миқдори 598 млн 959 минг сўм бўлиши айтилган. Яъни мабодо келиб чиқиш сертификати бўлмаса, унда давлатга 598 млн сўм тўланади.
Худди шу давлатда Ҳукумат томонидан тадбиркорлик субъектлари бўлган қайсидир акциядорлик жамияти ва МЧЖ учун махфий ҳужжатлар билан божхона тўловларида имтиёз бериб қўйилган ва бу нарса халққа ошкор қилинмайди. Ажойиб диёр.
👉 @xushnudbek 👈


