Янги автомобиллар учун божхона божи пасайтирилди
❗️Янги “иномарка”лар учун божхона божи пасайтирилди
Президент қарорига кўра, Ўзбекистонга автомобиллар импорт қилишда божхона тўловлари 2 босқичда камайтириладиган бўлди:
1️⃣ Бугундан эътиборан бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди. Шунингдек, автомобиль двигатели қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам ўртача икки баробар ва ундан кўпроққа камайтирилди;
2️⃣ 2023 йил 1 январдан бошлаб эса қўшимча коэффициентлар яна икки баробар ва ундан кўпроққа камайтирилади. 15 фоизлик божхона божи ўзгармайди.
Божхона божларининг пасайтирилиши фақат янги, яъни “ёшга тўлмаган” (ишлаб чиқарилган санасидан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтган кунгача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган) автотранспорт воситаларига тааллуқли.
👉 @xushnudbek 👈
- 👎 1468

