UzAutoMotors судда ютиб чиқди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

“UzAutoMotors” судда ютиб чиқди

Бугун Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors” АЖ ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги суд можароси ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Олий Суд матбуот хизмати.

Судья Ғ. Давлатов раислигида кўриб чиқилган ишда Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Э.Воҳидов иш юзасидан “UzAutoMotors” АЖ шикоятини қаноатлантиришни сўраган.

Хуллас, якунда Тошкент шаҳар маъмурий судининг 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “UzAuto Motors” АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан Махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди ва ушбу қарор ҳақиқий эмас деб топилди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасидан аризачи “UzAuto Motors” АЖ фойдасига шикоят келтиришда тўланган давлат божи 2 230 000 сўм ва 20 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланди.

Олинган маълумотларга кўра, Антимонополия қўмитаси суд қарори устидан апелляцияга бермоқчи.

Аввалроқ бу ҳақида YouTube каналим орқали билдирган қисқа муносабатимда суд жараёнларидан кўп нарса кутмаётганимни ва ушбу суд иши бизни муаммолардан қутқармаслигини, бу касални тузатиш учун эмас, балки шунчаки вақтинча оғриқ қолдириш, одамларни чалғитиш учун бўлаётганини айтиб ўтгандим. Кутганимдек бўлди ҳам.

Ҳалиям ўша-ўша фикримда (t.me/xushnudbek/6663) собитман:

❗️бизнинг асосий муаммомиз заводда эмас, балки Ҳукумат томонидан инсофсизларча ўрнатилган импорт божларида. Агар божлар кескин камайтирилса, бозорда сунъий эмас, соғлом рақобат пайдо бўлса, бу ҳамма учун яхши: давлат учун ҳам, халқ учун ҳам, ЎзАвто учун ҳам.

Оқибатлар билан эмас, сабаблар билан курашишимиз керак.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek