Deputatlar va UzAuto Motors o'rtasidagi kurash haqida
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Бир гуруҳ депутатларимиз «UzAuto Motors»га қарши курашни давом эттиришларини эълон қилишди. Барака топишсин. Агар 90-йиллар бошини ҳисобга олмасак, ҳар ҳолда узоооқ йиллардан буён депутатлардан бунақа фаоллик кўрмаганмиз.
Лекин шахсий фикримча, биз (шу жумладан депутатлар ҳам) оқибатлар билан курашяпмиз, сабаблар билан эмас. Чунки Ўзбекистонда автомобиль нархининг баландлиги — бу оқибат. Бунинг сабаби эса импорт машиналарга ўта баланд бож ва тўловлар қўйилгани, «UzAuto Motors»ни монополистга айлантирилганидир.
Агар биз ҳаракатимизни, куч-ғайратимизни ҳамда депутатлик ваколатимизни «UzAuto Motors» машиналари нархини камайтиришгамас, балки монополияни бекор қилишга, асоссиз қўйилган баланд божхона божларини босқичма-босқич камайтиришга, бозорда соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратсак, ўз-ўзидан муаммо бутунлай, бир умрга ечилади.
Депутатлар нишонни «UzAuto Motors»гамас, Ҳукуматга қаратишса, янада хурсанд бўлардик.
Ҳозир эса кўпроқ шамол тегирмони билан курашаётган Дон Кихотга ўхшаймиз.
👉 @xushnudbek 👈



