Ўзбекистондаги энг оммабоп енгил автомобиллар рўйхати

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Негадир Ўзбекистонда UzAutoMotors автомобилларини кўп сотиб олишар экан. Қизиқ факт, шундай эмасми?

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган энг оммалашган енгил автомобиллар сони қуйидагича:

✅ Nexia - 637 547 дона;

✅ Damas - 429 404 дона;

✅ Matiz - 288 685 дона;

✅ Lacetti - 282 929 дона;

✅ Cobalt - 267 948 дона.

Юқоридаги рўйхатга қарар эканмиз, қизиқ фактни кўришимиз мумкин. Негадир ўзбекистонликлар асосан UzAutoMotors (GM) компанияси машиналарини сотиб олишар экан. Бошқа брендлар, масалан, Hyundai, Toyota, BMW, Mercedes, KIA, Volkswagen, Ford, Şkoda ва бошқа маркадаги автомобилларни унчалик хушламас экан. Қизиқ, бунинг сабаби нима экан-а? Нега бошқа машиналарни сотиб олмаймиз?

❗️Менимча, бунинг сабаби битта: GM машиналари ҳам сифати, ҳам нархи бўйича бутун ўзбекистонликларнинг кўнглидан жой эгаллаган, ўшанинг учун ҳам бу машиналар халқимизнинг энг севимли уловига айланиб улгурган. Қолган компанияларга эса уят, соғлом рақобатда ютқазиб қўйишмоқда. Қандай ишлашни UzAutoMotors'дан ўрганишса бўларди, шундай эмасми?

#номингўчсинмонополия

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek