Испания 4 кунлик иш ҳафтасини жорий қилмоқчи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Испания 4 кунлик иш ҳафтасини жорий қилмоқчи. Бу иш ҳақига таъсир қилмайди

Мамлакатда 1 ҳафтада 3 кунни дам олиш қилиб, ишни 32 соатга тушириш режалаштириляпти. Ҳозир синов 3000–6000 ходим ишлайдиган 200га яқин компанияда ўтказиляпти, - демоқда XPress.

Тажриба 3 йил давом этади. Биринчи йилда компаниялар зарарининг 100 фоиз, иккинчи йил 50, учинчи йилда эса 33 фоизини давлат қоплаб беради. Тажриба ўзини оқласа, бутун Испания 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин.

Бу билан иш сифати, ходимлар руҳий саломатлигини яхшилаш кўзда тутилган. Ишчиларнинг 1 кун кам ишга бориши иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам бериши айтилмоқда.

P.S.: Ўзбекистон ҳам шу каби ишларни бошласа яхши бўларди. Яъни бошланишига дам олиш кунлари ишга чиқмайдиган қилиб, ходимларни, айниқса минглаб давлат хизматчиларини ҳеч бўлмаса, ана боринг соат 20:00 да (18:00 десам фантастика бўлса керак) кетадиган қила олсак ҳам, катта ютуқ бўлардиёв. Айтмоқчиманки, ходимларга қанақадир енгиллик ҳам шартмас, шунчаки Меҳнат кодексига амал қилишни ўрганволсак, дўппимизни осмонга отардик.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek