Эски хабарларга ва карантин ҳақидаги ёлғонларга ишонманг
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Manba:Xushnudbek.uz
❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!
Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.
Шулардан бири - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.
❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).
Худди шу хабарнинг матнли варианти ҳам тарқалмоқда. Бу ҳам ўтган йилги ва чалғитувчи хабар.
Ўзи умуман ўтган йили эълон қилинган хабарлар энди тез-тез Телеграмда айланади. Масалан, фалон кундан жамоат транспорти чекланаркан, пистон кундан вилоятлар ўртасида алоқа узиларкан, кўчага умуман чиқиб бўлмас экан ва ҳ.к. Шу сабабли турли гуруҳларда нима хабар ўқисангиз, «вой-дод» деб ваҳимага тушмасдан, ўша хабарни ким юборди, қаердан юборди, манбаси қаерда, сал текшириб кўришга ҳам одатланинг. Расмий манбаларни ўқинг, ахборотни текширишни, интернетда қидирувга беришни (поиск) ўрганинг. Шунда ортиқча ваҳима қилиб, асабларингизни кетказмайсиз.
‼️Кейин яна бир илтимос, дуч келган ёлғон хабарларни бировларга тарқатишдан ҳам сал тийилинг. Бўган-бўмаган, ёлғон гапларни ҳовлиқиб, худди бир нарсадан қуруқ қолаётгандай ўзингиз бор бўлган 100 та гуруҳга тарқатишдан сизга нима наф? Нима фойда оласиз бундан? Ундан кўра, аввал текшириб кўринг, ростлигига ишонч ҳосил қилсангиз, кейин бошқаларга айтинг, сал масъулият ҳис қилинг, илтимос.
👉 @xushnudbek 👈


