SUBYEKTIV влогининг илк сони чиқинди муаммосига бағишланди
KunUz сайти ҳомийлигидаги SUBYEKTIV влогининг илк сони анча муваффақиятли чиқибди.
Атроф-муҳитга чиқинди ташлаш масаласида ҳақиқатдан анчагина бефарқмиз. Бундан уялмаймиз, оддий ҳолдек қабул қиламиз. Инсон эканлигимизни, онгли мавжудотлигимизни унутиб қўямиз. Ён-атрофимиздагилар чиқинди ташласа ҳам парво қилмаймиз, эътироз билдирмаймиз.
Афсуски бу бутун миллатимиз даражасида кўриб чиқилиши керак бўлган камчиликдир. Атроф-муҳитни ифлослантирмаслик фарзандларимизга болалагиданоқ ўргатилиши шарт бўлган маданий одатга айланиши керак.
Видео муаллифлари айнан шу масалага ўзгача ёндошишга ҳаракат қилишган.
Видеонинг тўлиқ вариантини мана бу ердан томоша қилишингиз мумкин.


