Оҳангаронда 17 млн долларлик чиқинди полигони қурилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganОҳангаронда 17 млн доллар эвазига 30 гектарлик маиший чиқинди полигони қурилади
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Йиғилишда жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун тадбиркорларга бир қатор енгилликлар берилади, жумладан:
- импорт қилинадиган махсус техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан 3 йилга озод этилади;
- чиқиндини қайта ишлашга қодир кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланади.
Шунингдек, ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.
Бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1589





