Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш тарғибот ойлиги бошланади

Albom9-noyabr, 2020, 14:092 daqiqa0 koʻrish

Бизни тарғибот ойлиги кутиб турибди. «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» шиори остида бутун республика бўйлаб маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилади ва унга Тошкентдан юзлаб профессорлар, санъаткорлар, маданият ва адабиёт намояндалари вилоятларга тарғибот қилиш учун юборилади.

Мақсад - мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка "маҳаллабай" етказиш.

Бу тарғибот ишларига олий таълим муассасаларидаги кафедралар ҳам бириктирилади. Улар таълим бериш билан бир қаторда, тарғибот билан ҳам қаттиқ шуғулланиши ва расмда кўрсатилган ишларни амалга ошириши керак.

Республика Маънавият ва маърифат маркази аллақачон Тошкентдан борадиган тарғибот гуруҳлари учун 300 млн сўмлик темир йўл чипталари ва 200 млн сўмлик авиачипталар сотиб олишга шартнома тузди. Тарғибот гуруҳларининг ётоғи, ейиш-ичиши, ҳудудлардаги транспорти ва бошқа харажатлари қанча бўлиши ҳозирча номаълум.

Хуллас, шунақа гаплар. «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш».

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek