ОТМларга молиявий мустақиллик бериш кенгайтирилади
Бугун Халқаро медиа-холда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистонда ОТМларнинг мустақиллиги ва унда давлатнинг иштироки ҳақида гапирди.
— Ривожланган давлатлар амалиётига назар ташлайдиган бўлсак, нафақат олий таълим, балки бутун иқтисодиётга давлатнинг аралашуви босқичма-босқич камайиб боради. Олий таълим муассасасининг мустақил бўлиши учун бизда 10 та ОТМга молиявий мустақиллик берилган. Яна 40 ОТМга молиявий мустақилликни бериш кўзда тутилган. Бундан кейин уларда пул маблағларини ўзлари тасарруф этиш, фойдаланиш, сарфлаш имконияти пайдо бўлди. Бу ўз навбатида рақобат муҳитининг шаклланишига ҳам олиб келади. Энди савол туғилиши мумкин, олий таълимга давлатни аралашуви қандай бўлади? Давлат фақат субцидиялар бериш, гранд ўринларини ажратиш каби масалаларга аралашади, - деди Тошқулов.
"Сифатли таълим — инсон капиталига сармоя" мавзуидаги мулоқотда шунингдек, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддилари ҳам иштирок этди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



