Олий таълим тизимида бошқарувнинг янги тамойиллари

Matn12-iyul, 2019, 10:092 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Олий таълим тизимига оид катта қарор қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев 11 июль куни «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ундаги асосий масалалар:

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тугатилди;

👉 вазирлик марказий аппарати тузилмасига олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилди;

👉 ректорлар, проректорлар, деканлар, академик лицей директорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари директори ва ўринбосарларини лавозимга тайинлаш децентрализация қилинди, яъни уларни лавозимга тайинлаш ваколатлари бир поғона қуйи бўғинларга берилмоқда;

👉 2020 йилдан бошлаб таълим хизматлари бозорида ОТМларнинг айрим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига талаб юқорилиги ва молиявий барқарорлигини инобатга олиб, улар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади;

👉 ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларга қатор молиявий эркинликлар, масалан контракт миқдорини ва контракт учун қабул квоталари сонини ўзи белгилаш, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш ҳуқуқи берилади;

❗️ тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари ОТМ ректори томонидан узайтирилади. Бу ҳам талабалар катта енгиллик беради, сабаби илгари контракт тўлаш муддатини узайтиришни Вазирлар Маҳкамаси ҳал қилар, муддат ўтиб кетган бўлса ҳам узайтириш кўрсатмаси ойлаб чўзилиб кетар, талабалар ҳам, ректорлар ҳам аросатда қолиб кетарди.

Қарорнинг расмий матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek