Тиббиёт ходимлари касб байрами билан табрикланди

Video8-noyabr, 2020, 12:503 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Байрамингиз муборак, ҳурматли тиббиёт тизими ходимлари!

Кеча “Юридик клиника” кўрсатувида соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини касб байрамлари билан табриклаган эдим. Бугун яна бир бор уларни байрамлари билан қутлайман. Илоҳим, машаққатли ва бугунги кунда ҳаттоки хавфлига айланган меҳнатларига Аллоҳ ўзи куч-қувват берсин.

Коронавирус пандемияси пайтида касбий бурчини адо этиш чоғида қаҳрамонларча вафот этган шифокор ва ҳамшираларнинг охиратлари обод бўлсин. Яқинларига сабр тилаймиз.

Барча тиббиёт ходимларига чексиз раҳмат!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek