Президент тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон байроғи фонидаги сурати ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик матни

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига касб байрами муносабати билан табрик йўллади.

“Халқимиз сизларни дунёдаги энг улуғ касб эгалари, муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар деб билади ва машаққатли меҳнатингизни юксак қадрлайди.

Айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия шароитида чинакам саломатлик посбонлари бўлиб майдонга чиқаётганингиз ҳар қандай таҳсин ва тасанноларга муносибдир.

Ушбу хавфли касалликка чалинган минг-минглаб юртдошларимизнинг шифо топиб, оиласи бағрига қайтаётганида, ҳеч шубҳасиз, сизларнинг беқиёс хизматларингиз бор”, - дейилади табрикда.

Табрикнинг тўлиқ матни

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek