Қорақалпоғистонда учта ҳоким ўзгарди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0Manba:UzA | Tezkor xabarlar

Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди
👉 Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
У.Панаев шу вақтга қадар «Титан цемент» МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри «Титан ДСЗ» МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.
👉 Қораўзак туманига Утамбетов Узақберген ҳоким этиб тайинланди.
У.Утамбетов аввал Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.
👉 Чимбой туманига эса Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди.
У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz







