Ўзбекистон прокуратура органларига 30 йил тўлди
Xushnudbek.uzVideo5 daqiqa0tahrirlanganЎзбекистон Республикаси прокуратура органларига 30 йил!
Бугун, 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!
Бундан роппа-роса 30 йил олдин, 1992 йил 8 январь куни, Иттифоқ қарамоғидаги Ўзбекистон ССР прокуратураси Ўзбекистон Республикаси прокуратурасига айлантирилган эди.
Юртимизда қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни олиб борувчи барча жонкуяр ва фидойи инсонларни ушбу касб байрам билан чин қалбдан табриклайман!
Қонун устуворлиги қоғозларда эмас, амалда таъминланиши йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишларингизга тилакдошман!
Прокуратура органларининг яхши томонга ўзгараётгани, ғўддайган ва коррупционер эмас, халқчил ва ҳалол прокурорлар кўпаётгани бардавом бўлсин.
Озодбек Назарбеков ижросидаги юқоридаги қўшиқ прокуратура органлари ходимларига бағишланади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 859






