Тошкентдан умумий мулк асосида уй сотиб олиш тартиби
Умумий мулк ҳуқуқи асосида бир неча киши бирлашиб, Тошкентдан уй сотиб ололмайдими?
ЖАВОБ: Олса бўлади. Бунинг учун ҳозир ҳеч қандай тақиқ йўқ. Тўғри, аввал тақиқ бор эди. Аммо 28.09.2020 йилдаги 593-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 96-банди "в"-хатбошиси билан ушбу тақиқ олиб ташланган.
Аммо афсуски айрим нотариуслар ҳалигача бундан бехабар экан. Умумий мулк асосида олди-сотди қилиш ниятида келганларга "мумкин эмас" деб рад жавоби қайтаришмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига 1а-илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-банди аллақачон ўз кучини йўқотган, мана бу ҳаволадан текшириб кўрсангиз ҳам бўлади.
https://lex.uz/docs/4672438#4861037
Хулоса: демак, Тошкентдан бир неча киши биргалашиб битта уйни сотиб олиш мумкин. Бу томонларнинг ўзаро ихтиёрига боғлиқ. Ўша уйни сотиб олган шахсларнинг барчаси 1-банд билан доимий рўйхатдан ўтади. Фақат ўзаро яқин қариндош бўлмаганлар 16 кв.м. ижтимоий нормани эсдан чиқармасин.
Батафсил мана бу ерда тушунтирганмиз.
👉 @xushnudbek 👈


