Ўзбекистонлик зиёратчилар Масжид ул-Ҳарамда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Масжид ул-Ҳарамда бомдод намозини ўқиётган, устига Uzbekistan ёзуви ва байроғи туширилган нимча кийган зиёратчилар

Ҳар сафар намоздан олдин «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб» деб ният қилинади.

Бу не бахтки, сиз юзланмоқчи бўлган 🕋 Қибла (Каъба) шундоқ кўз олдингизда турса… Аллоҳга шукр!

Фото: ўзбекистонлик зиёратчилар Масжид ул-Ҳарамнинг 1-қаватида бомдод намозини ўқишмоқда. 08.03.2022.

✅ Шунчаки маълумот учун:

Умра сафарига рухсат олингандан сўнг, бир ярим ой ичида 16 мингдан ортиқ ўзбекистонлик зиёратчи Умрага келди. Ҳар куни (!) 470 нафар юртдошларимиз Умра зиёратига юборилмоқда. Бу дегани бир пайтда салкам 5 минг Ўзбекистон фуқароси Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Шу сабабли Макка ва Мадина шаҳарларининг ҳар қадамида Ватандошларимизни учратишингиз мумкин.

Кўриб кўз қувнайди. Бардавом бўлсин, илоҳим.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 4095
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek