Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга қисқариши мумкин

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Турли давлатлар учун 2022 йилда пул ўтказмалари ўсиш суръатларининг қайта кўриб чиқилган прогнозлари жадвали

2022 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 21 фоизга қисқариши мумкин

Жаҳон банки экспертларининг дастлабки прогнозларига кўра, Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва рублнинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланиши ҳисобига Марказий Осиё минтақасига хориждан пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга қисқариши кутилмоқда.

Халқаро пул ўтказмалари қисқаришининг энг юқори суръати Қирғизистон (33 фоиз), Озарбойжон (23 фоиз), Тожикистон (22 фоиз) ва Ўзбекистонда (21 фоиз) кузатилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Марказий банки 2021 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида ахборот берган эди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 517
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek