Талабаларга давлат ташкилотларида ишлашга рухсат берилади

Foto5-mart, 2022, 17:301 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Барча давлат ташкилотларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади

4 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда талабалар бандлигини таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги шарт-шароитлар яратилиши маълум қилинди. Жумладан:

• ОТМлар ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этган талабалар даромад солиғидан озод қилинади;

• талабаларнинг олийгоҳлар ҳудудидаги лойиҳалари учун кредит ресурслари ажратилади;

• ректорлар бир ой муддатда ўз ҳудудида талабалар бўш вақтида ишлаб, даромад топиши учун биттадан коворкинг марказини ташкил этади.

Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор давомида шундай баёнот берди: «Барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади».

👉@xushnudbek👈

  • 👍 1769
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek