Етим болалар учун ОТМларга қўшимча квоталар тасдиқланди

Hujjat14-iyul, 2022, 15:312 daqiqa0 koʻrish

Mehribonlik uyi va bolalar shaharchasi - 2022.pdf

PDF · 310 KB

Yuklab olish

Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари учун қўшимча қабул кўрсаткичлари тақсимоти
#abituriyent

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, 25 ёшгача бўлган васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар (25 ёшга тўлмаган) учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

✅ Унга кўра, улар учун республика бўйича жами 1 минг 809 та қўшимча квота ажратилди. Таълим шакллари кесимида:

🔹 кундузги таълим шакли учун – 1 230 та;
🔹 сиртқи таълим шакли учун – 446 та;
🔹 кечки таълим шакли учун – 99 та;
🔹 масофавий таълим шакли учун – 34 та.

ЭСЛАТМА: ушбу имтиёзли квоталар танланган бешта йўналишга ҳам ўтади. Оддий ҳолатда фақат биринчи йўналишга тааллуқли бўлар эди, аммо ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун истисно сифатида бешаласига ҳам ўтиши белгиланган.

❓Бу ерда фақат ОТМ номи бор экан, лекин йўналишлар йўқ-ку?

Имтиёзли квота йўналишлар кесимида эмас, ОТМлар кесимида берилган. Бу қандай бўлади?

Масалан, Техника университетининг кундузги шаклида ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун 41 та квота ажратилган. Айтайлик, шу тоифадаги 100 нафар абитуриент ТДТУга топширган. Улар турли йўналишларни танлашган, кимдир энергетика, кимдир метрология, кимдир нефть-газ ва ҳ.к.

Йўналишидан қатъи назар, мана шу 100 нафар абитуриентлар орасида энг кўп балл тўплаган 41 нафар абитуриент давлат гранти асосида қўшимча квотага ўқишга киради. Қолган 59 нафар ота-она қарамоғисиз қолган болалар эса ўзи тўплаган бали бўйича умумий тартибда барча билан беллашади. Бали етса, улар ҳам грант ёки контрактга киришлари мумкин.

❓Бу тоифадагиларга балл қўшиб берадими?

Йўқ, ҳеч қанақа балл қўшиб берилмайди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek