Ногиронлиги бўлган шахслар учун қабул квоталари тасдиқланди

Hujjat14-iyul, 2022, 14:441 daqiqa0 koʻrish

Nogironligi bo‘lgan shaxslar-2022.pdf

PDF · 286 KB

Yuklab olish

#abituriyent

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти (умумий квотанинг 2%и).

Республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3 минг 617 та (ўтган йилгидан 462 тага кўп) давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

👉 кундузги таълимга – 2460 та;
👉 сиртқи таълимга – 891 та;
👉 кечки таълимга – 198 та;
👉 масофавий таълимга – 68 та.

ЭСЛАТМА: ушбу имтиёзли квоталар танланган бешта йўналишга ҳам ўтади. Оддий ҳолатда фақат биринчи йўналишга тааллуқли бўлар эди, аммо ногиронлиги бор шахслар учун истисно сифатида бешаласига ҳам ўтиши белгиланган.

Қоида бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг маълумотлари my.dtm.uz сайтида автоматик ўзи чиқади. Агар кимдадир бу маълумот кўринмаса, унда ўзлари мустақил равишда ногиронлиги ҳақидаги маълумотларни қўлда киритишлари ҳам мумкин. Батафсил мана бу ерда тушунтирилган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek