Абитуриентларга математика формулалари тарқатилади
Xushnudbek.uzAudio2 daqiqa0tahrirlanganAudio
1:11
Жорий йилги тестда абитуриентларга саволларни ишлашга ёрдам тариқасида математика формулалар ҳам тарқатилади
#abituriyent
Бу ҳақда @xushnudbek каналида бўлиб ўтган овозли чатда ДТМ директорининг ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Унинг хабар беришича, жорий йилда илк марта абитуриентларга саволлар китоби билан бирга энг асосий математик формулалар ҳам тарқатилади. Яъни энди бу каби формулаларни шпаргалка қилиб ёки яширинча олиб кириш шарт бўлмайди. Абитуриентлар тарқатилган формулалардан бемалол фойдаланиб, тест саволларига жавоб топишлари мумкин бўлади.
❗️Формулалар математика фани мутахассислик блокига киритилган барча йўналишлар учун берилади. Биринчи ёки иккинчи фан эканлигининг фарқи йўқ. Мутахассислик блокида математика фани йўқ бўлган йўналишларда мажбурий блокдаги математика учун формулалар берилмайди. Чунки мажбурий блокдаги математика фанига формула шартмас, саволлар шундоқ ҳам элементар даражада осон бўлади.
Маълумот учун: аввалги йилларда кимё фанидан топшираётганларга Менделеев даврий жадвали, физикадан топшираётганларга эса физик катталиклар рўйхатини тарқатиш йўлга қўйилганди.
👉 @xushnudbek 👈



